Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги видеони эълон қилди.
"Ҳаммага салом. Мен Абдуқодир Ҳусанов. Футбол бўйича 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ланс" футбол клубининг марказий ҳимоячисиман. Термамиз бу йил Парижда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритганини ғурур билан эълон қиламан.
Бу ўзбек футболи учун тарихийдир. Мен жамоамизнинг ҳар бир аъзосига, мураббийлар штабига, мухлисларимизга ва ушбу муваффақиятга ҳисса қўшган барчага миннатдорчилик билдираман. Олимпия ўйинлари спорт юксаклиги, ранг-баранглик ва халқлар ўртасидаги дўстлик байрамидир. Ушбу нуфузли тадбирда ўз мамлакатим номидан қатнашиш катта шарафдир. Майдонда бор кучимни беришга ҳаракат қиламан. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасига, ўзбек спорти ва спортчиларига кўрсатаётган кўмаги учун миннатдорчилик билдираман.
Барчангизни "Париж-2024" Олимпия ўйинларида бизни қўллаб-қувватлашга чақираман", - деди Ҳусанов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди