date
views 327

Ислом Махачевга янги рақиб топилди

Ислом Махачевга янги рақиб топилди
UFC раҳбари Дана Уайт бугун камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлишини айтди.

Унга кўра, енгил вазнда (70 кг) ташкилот чемпиони Ислом Махачев кейинги жангини Арман Царукянга қарши ўтказади.

«Исломнинг навбатдаги жанги катта эҳтимол билан Арман Царукянга қарши бўлиб ўтади. Лекин биз унга яримўрта вазн (77 кг) тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиш орзусига ҳам чеклов қўймаймиз», — деди Уайт турнирдан кейинги матбуот анжуманида.

UFC яримўрта вазн тоифасида Леон Эдвардс чемпион ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирининг марказий жангида Махачев америкалик Порьени бешинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ислом Махачевга янги рақиб топилди