Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида "ЖЧ-2026 саралаши" доирасидиги Туркманистон ва Эронга қарши учрашувлар учун машғулотларни давом эттирмоқда. Кеча йиғинга қатнашмаган Жалолиддин Машарипов бугун келди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Авваламбор, ассалому алайкум! Бугундан терма жамоа сафига келиб қўшилдим. Кеча келмаганимнинг сабаби кичик муаммолар бор эди. Буни мураббийлар биларди. Менда ҳаммаси яхши. Кейинги босқични ҳал қилдик. Бироқ Туркманистон билан ўйин керак эмас, дегани эмас. Қўшниларимиз билан беллашувда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Улар терма жамоанинг ўйинини соғинган ва биз буни аниқ биламиз.
- Эронликлар Ўзбекистон терма жамоасига жуда ҳам илиқ муносабатда. Осиё кубогида айтгандим ва бу ўз кучида қолади: Ҳозир биздан ҳамма қўрқади. Эрон терма жамоаси футболчиларининг ўзи буни тан олди. Ўйлашимча, айни дамда Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан қўрқмасдан ўйнай оламиз. Буни "Озодий"да ҳам кўрсатамиз.
- Ўзбекистон ва Эрон чемпионатининг қандай ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бор экан?
- Эронда ўйнаб шуни билдимки, терма жамоаси қандай агрессив ҳаракат қилса, чемпионати ҳам шундай. Ҳатто, биринчи ўринда кетаётган жамоа ҳам охирги ўриндаги клуб билан ўйнаса, аниқ ютаман, дея олмайди. Биз ҳам биринчи ўринда кетаётгандик. Уйимизда дуранг ўйнаб қўйдик ва чемпионликни қўлдан бой бердик.
- Ўзбекистонда эса мухлислик ривожланди. "Андижон" мухлислари ҳаммани уйғотди.
- Эрон терма жамоасининг етакчи футболчилари Рамин Ризоян, Саид Иззатуллоҳи, Чешми кабилар бизга қарши ўйнамайди. Бу бизга қанчалик ёрдам беради?
- Эронда кўп футболчилар Европа клубларида, хусусан, Иззатуллоҳи Дубайда ўйнайди. Европадаги ўйинчилар турганда, у олинмаслиги аниқ. Рамин эса ҳозирда 35 ёш, унинг ўрнига "Истиқлол"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Армин чақирилди. Уни Раминнинг ўрнига тайёрлашни бошлашди.
Эрон кейинги босқични ўйлаб, жамоани ёшартиришни бошлади. Лекин Чешми, дарвозабон Сайид каби ўйинчилар ҳали жамоага керак, деб ўйлайман. Сабаби, улар ҳозир 30 ёшда. Бу ёшдагилар футболда катта ҳисобланмайди. 34 дан кейин ўйлаб кўрса бўлади, лекин 30-31-32-33 ёшдаги футболчилар терма жамоага ҳам клубга ҳам керак бўлади. Улар ёш ўйинчиларга ўрнак бўлади.
- Иккита ўзбек футболчиси Эрон чемпионатида зўр кураш олиб борди. Кураш давомида ўзаро алоқалар бўлдими?
- Остон мени тепамдаги хонадонда яшайди. Биз ўзбек футболчиларини қандайлигини кўрсатиб, ўзбек ўйинчиларига бўлган ҳурматни оширдик. Буни аниқ биламиз. Сабаби, у ердагилар биз ҳақимизда илиқ фикрда. "Персеполис" мухлислари Остон ҳақида, "Истиқлол" мухлислари эса мен ҳақимда. Бу эса ўзбек футболига фақатгина ижобий, деб биламан. Ҳаттоки ўзбек футболчиларига Эрон клублари қизиқиш билдириб мени ўзимдан ҳам сўрашди.
- Инстаграмдаги саҳифангизда Олимпиадага чақиришса, жон деб бораман, лекин асосий мақсад Жаҳон Чемпионати дедингиз. Ҳамон ҳам шундай фикрдамисиз?
- Энди Олимпиада бўладими, Жаҳон Чемпионати бўладими, биз ватан учун ҳеч қачон орқага юрмаймиз.
- Ўзингизда қизиқиш борми?
- Албатта, имкони бўлса, борамиз.
- Таътил қачон тугайди ва "Истиқлол"га қачон қайтишингиз керак?
- Таътил бизга тугади. Қачон қайтишимиз ҳали айтилмади. Айтилса, шунга қараб режа қиламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди