Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик pound-for-pound рейтинги аъзолари - мексикалик Сауль Алварес (61-2-2, 39 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Теренс менинг дўстим, лекин у ақлдан озган йигит. Менимча, бу тўқнашувда Теренс ғалаба қозонади. Чунки у иккита позицияда ишлай олади ва жуда ҳам ақлли”, - деди Усик The 3 Knockdown Rule подкастида.
Америкалик Теренс Кроуфорд 36 ёшда. У енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони (61,2 кг гача) ҳисобланади. У шунингдек, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион (63,5 кг гача) ҳамдир.
2023 йил 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раунднинг бошидаёқ нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) мутлақ чемпион бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди