Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионатининг “D” гуруҳидаги биринчи тур учрашувида Австрия ва Франция терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Францияликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган беллашувнинг кульминацион нуқтаси жаҳоннинг энг қиммат футболчиси Килиан Мбаппе жароҳат олган вазият бўлди.
Рақиб ҳимоячиси Кевин Дансо билан тўқнашув оқибатида Килиан Мбаппенинг бурни синди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Франция терма жамоаси сардори энди гуруҳ баҳсларида жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, Мбаппе 21 июнь куни Нидерландия ва 25 июнда Польшага қарши бўладиган гуруҳ баҳсларини аниқ ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Шифокорлар плей-офф баҳси олдидан Мбаппени яна бир бор кўрикдан ўтказади. Ҳозирча, машҳур футболчининг кейинги босқичда ўйнашига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ.
Кўп нарса даволанишнинг қандай кечиши ва гуруҳ босқичидан кейин ўтказиладиган тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлади. Агар кутилмаган вазиятлар келиб чиқмаса, тўпурар ҳужумчи махсус ҳимоя ниқобида плей-офф ўйинларида майдонга тушишига рухсат берилиши кутилмоқда.
Мбаппенинг жароҳатига сабабчи бўлган Кевин Дансо вазият бўйича ўз мулоҳазасини айтиб, рақибидан узр сўради.
- Килиан Мбаппе биз билан бўлган учрашувда жароҳат олганидан жуда ҳам афсусдаман. Мен унга барча яхшиликларни тилайман ва имкон қадар тезроқ майдонга қайтишига умид билдираман, - деб ёзди Кевин Дансо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Мбаппега жароҳат етказган Кевин Дансо ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. Австриялик тажрибали ҳимоячи “Ланс” жамоасида легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов билан бирга бир позицияда ўйнайди.
Ланслик мухлислар ва мураббийлар штаби 20 ёшли футболчимизни “Ланс”нинг асосий ҳимоячи бўлган Кевин Дансонинг ўринбосари сифатида эътироф этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди