Фото: БохингUzbekistan
Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) жанг қилувчи Ҳасанбой Дўстматов WBA камари учун жанг қилади.
WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган эди.Таиландлик чемпионга ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов рақиблик қилади.
Ташкилот февраль ойида икки томон келишувга эришиши учун 30 кун муҳлат берган эди. Муддат аллақачон якунига етган бўлса-да, ташкилотнинг бу ҳақида расман маълумоти кечикди.
Маълум бўлишича, Дўстматовнинг жамоаси жангни Олимпиададан кейин ўтказишни сўраб, илтимоснома киритган. Ташкилот эса бу сўровни маъқуллаган.
Ниёмтронг жамоаси ҳам бунга рози бўлган. Таиландлик боксчи эндиликда ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказади. Ҳасанбой Дўстматов ҳамда таиландлик боксчи ўртасидаги жанг санаси ҳозирча номаълум.
Маълумот учун: Ҳасанбой Дўстматов Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да ғалаба қозонган эди. У финалда ҳамюрти Шаҳзод Музаффаровни мағлубиятга учратди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди