Футбол бўйича Европа Чемпионатининг F гуруҳи 3-турдан ўрин олган ўйинлар 26 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Чехия Туркияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ чехлар бир киши кам бўлиб қолди. Барак қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бўлим дуранг натижа билан якунланди.
Иккинчи бўлимни эса бир киши кўп бўлиб ўйнаган турклар фаолроқ бошлади. 51-дақиқада Ҳоқон Чалҳаноглу дарвозани ишғол этди. 66-дақиқада эса Соучек ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирида эса Тосун якуний нуқтани қўйди. Гол уриб, жамоасининг кейинги босқичга чиқишига катта ҳисса қўшди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Грузия Португалия устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Грузия терма жамоаси сафида Ҳвича Кварасхелия ва Микаутадзе гол муаллифларига айланди.
3-турдан сўнг ушбу гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди:
Евро—2024
3-тур
26 июнь, чоршанба
Чехия – Туркия 1:2
Голлар: 0:1 – 51 Чалҳаноглу, 1:1 – 66 Соучек, 1:2 — 90+5 Тосун.
Чехия: Станек (Коварж, 55), Соуфал, Гранач, Голеш, Крейчи, Юрасек (Юрасек, 81), Барак, Провод (Лингр, 75), Соучек, Хитил (Кухта, 55), Гложек (Хори, 55).
Туркия: Гюнок, Мюлдюр, Акайдин, Демирал, Кадиоглу, Чалҳаноглу (Кекчю, 87), Озжан (Айхан, 46), Юксек (Ёкушлу, 63), Гюлер (Тосун, 75), Йилмаз, Йилдиз (Актюркоглу, 76).
Огоҳлантиришлар: Барак (11), Озжан (31), Шик (34), Йилдиз (37), Юксек (49), Гюнок (64), Чалҳаноглу (66), Чакир (68), Мюлъдюр (81), Ярош (84), Черв (85), Акайдин (85), Крейчи (90+1).
Четлатиш: Барак (20).
Грузия – Португалия 2:0
Голлар: 1:0 – 2 Кварасхелия, 2:0 – 57 Микаутадзе (пенальти).
Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Кверквелия, 76), Двали, Лочошвили (Ситаишвили, 63), Китейшвили, Кочорашвили, Чакветадзе (Меквабишвили, 81), Кварасхелия (Давиташвили, 82), Микаутадзе.
Португалия: Диогу Кошта, Диогу Далот, Инасиу, Антониу Сильва (Семеду, 66), Данилу Перейра, Палиня (Рубен Невеш, 46), Жоау Невеш (Матеуш Нунеш, 75), Жоау Феликс, Франсишку Консейсау, Роналду (Гонсалу Рамуш, 66), Нету (Диогу Жота, 75).
Огоҳлантиришлар: Роналду (28), Нету (44), Рубен Невеш (53), Меквабишвили (85). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди