date
views 559

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"
Тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон терма жамоасининг саралашдаги рақиблари ва имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлайманки, гуруҳимизда тенг рақиблар жамланди. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқишимиз керак. Фикримча, "B" гуруҳи бироз енгилдек таассурот қолдирди. У ерда битта фаворит бор - Корея Республикаси. Қолганлар класс жиҳатдан пастроқда. Энг кучли гуруҳ шубҳасиз "С" гуруҳи бўлди. Сўнгги Жаҳон чемпионатида қатнашган бирданига 3 та терма жамоа битта гуруҳдан жой олди.

Бизнинг гуруҳда кураш Қатар, Эрон, Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтиши аниқ. Уларни жуда яхши биламиз, бир неча маротаба тўқнаш келганмиз. Кучли ва кучсиз тарафларидан хабаримиз бор. Лекин БАА терма жамоасини ҳам унутиб қўймаслик керак. Гап Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида борар экан ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз шарт. Бу босқичда ҳамма терма жамоа ўзининг ўйинини кўрсатишга интилади
", - дейди Азамат Абдураимов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"