23:23 / 29.06.2024
289

Евро—2024. Амалдаги чемпионлар мусобақани тарк этди

Евро—2024. Амалдаги чемпионлар мусобақани тарк этди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган биринчи учрашув 29 июнь шанба куни бўлиб ўтди.

Унда Швейцария жамоаси Италия термаси билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи дақиқалариданоқ швейсарияликлар устунликни ўз қўлига олди. Натижада 37-дақиқада Ремо Фройлер ҳисобни очди. Биринчи таймда дарвозага голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам Швейцария терма жамаосининг устунлигида бошланди. 46-дақиқада Рубен Варгаснинг ажойиб зарбаси Доннарума қўриқлаётган дарвоза томон йўл олди — 2:0. Голдан сўнг амалдаги чемпионлар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, аммо швейсарияликларнинг тартибли ўйини сабаб италянларнинг ҳужумлари бесамар кетди.

Шу тариқа Швейцария чорак финалга йўл олган дастлабки жамоага айланди.

Евро—2024
Нимчорак финал

29 июнь, шанба
Швейцария – Италия 2:0
Голлар
: 1:0 — Фройлер (37), 2:0 — Варгас (46).
Швейцария: Зоммер, Родригес, Шер, Аканжи, Эбишер (Штефан, 90+2), Жака, Фройлер, Варгас (Субер, 71), Ридер (Стергиу, 71), Ндое (Сиерро, 77), Эмболо (Дуа, 77).
Италия: Доннарумма, Ди Лоренсо, Манчини, Бастони, Дармиан (Камбиязо, 75), Кристанте (Пеллегрини, 75), Барелла (Ретеги, 64), Фажиоли (Фраттези, 86), Эл Шаарави (Заккани, 46), Кеза, Скамакка.
Огоҳлантиришлар: Барелла (35), Эл Шаарави (45), Манчини (57).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Амалдаги чемпионлар мусобақани тарк этди