ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятини қаерда давом эттириши кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Ўтган йили август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтган истеъдодли ярим ҳимоячининг Россия Премьер-лигасида зўр ўйнаб кетгани мухлису мутахассислар эътиборидан четда қолмади.
Кейинги пайтда Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг кучли лигаларига ўтиши ҳақида яна маълумотлар урчий бошлади. Аввалроқ, 20 ёшли ҳужумкор футболчини “Бавария” ҳамда “Парма” кузатаётгани маълум қилинди. Сўнгги кунларда ўзбек ўйинчиси фаолиятини “Вильярреал”да давом эттиришга яқин экани ҳақида ахборотлар чиқа бошлади.
Бу хабарларга Италиядан ҳам муносабат бўлди. Хусусан, “Парма”нинг Файзуллаевга қизиқиши туфайли бу мавзуни мунтазам ёритиб келаётган parmalive.com сайти Аббосбекнинг Испания чемпионатига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатди.
- Бир неча ой мобайнида “Парма” кузатувида бўлиб турган истеъдодли плеймейкер Аббосбек Файзуллаев Москванинг ЦСКА жамоаси сафида Россия Премьер-лигасида ўзининг салоҳиятини жуда яхши намоён эта олди.
Лекин кейинги пайтда “Парма”нинг кузатувлари ҳақиқий музокаралар босқичига кўтарилиши йўлида қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Бунга Файзуллаевга Европанинг бошқа клублари ҳам даъвогарлик қилаётгани сабаб бўляпти.
Хусусан, GoSport нашрига кўра, москваликлар Испаниянинг “Вильярреал” жамоаси билан Файзуллаев трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди.
Бу масала бошида Файзуллаевнинг ЦСКАда яна бир мавсум қолиш эҳтимоли катта экани билан изоҳланган эди. Лекин кейинчалик “Вильярреал”нинг ўйинчига бўлган қизиқиши сезиларли даражада кучайди.
Шунга қарамай, Файзуллаев айни пайтда бор эътиборини Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этишга қаратаётганини алоҳида таъкидлаш лозим, - деб ёзди parmalive.com сайти эксперти Жузеппе Эмануэле Фризоне.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Футболчиларимиз мусобақадаги иштирокини 24 июль куни Испания олимпия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайли. Тимур Копадзе шогирдлари 27 июлда Миср ва 30 июль куни Доминикан Республикаси терма жамоалари билан куч синашади.
Аббосбек Файзуллаев 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоада асосий фигуралардан ҳисобланади. Легионеримиз ушбу жамоа сафида 14 та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.
ЦСКА клуби Файзуллаевни ўтган йили августда “Пахтакор”дан олиб келганди. Тошкент клубига бу трансфер 500 минг еврога тушган.
Файзуллаев Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 32 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 14 та ассист ёздириб қўйди. Мавсум кашфиёти номига сазовор бўлган 20 ёшли легионеримизнинг трансфер суммаси 6 миллион еврога кўтарилди. Бугунги кунда Аббосбек Файзуллаев Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар