22:20 / 11.07.2024
178

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Гватемалани мағлуб этди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Гватемалани мағлуб этди
Фото: ЎФА
Футзал бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси 11 июль, пайшанба куни Гватемалага қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Аброр Аҳметзянов гол муаллифига айланди. 12-дақиқада Меҳрож Юнусов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 17-дақиқада Суннат Жўраев автогол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон яна битта гол урди. Бу сафар гол Фазлиддин Ботиров номига ёзилди.

Шу тариқа Хосе Венансио Лопес шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
11 июль, пайшанба
Ўзбекистон – Гватемала 3:1
Голлар
: Аброр Аҳметзянов (2), Меҳрож Юнусов (12), Суннат Жўраев (17) (автогол), Фазлиддин Ботиров (36).
Дастлабки бешлик: 12. Фаёзжон Жўрабоев, 2. Анасхон Раҳматов, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 11. Аброр Аҳметзянов.
Захира: Анваров, Адилов, Ботиров, Ропиев, Жўраев, Усмонов, Тўлқинов, Юнусов, Беркинов, Худойберганов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Гватемалани мағлуб этди