Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш АҚШда ўтказилаётган Америка Кубогида уларга ёмон муносабатда бўлишгани ҳақида гапирди.
Канадаликлар устози Уругвай терма жамоаси мураббийи Марсело Бьелсанинг танқидларига қўшилди.
Олдинроқ, Бьелса АҚШда машғулот базалари жуда муаммоли эканлигини, Боливия машғулот ўтказа олмаганидан сўнг баъзи инсонлар "Ҳеч қиси йўқ, бу Боливия-ку" деган гапни эшитгани ҳақида айтган эди.
"Бьелсанинг баъзи фикрларига қўшиламан, баъзиларига йўқ. Бу профессионал турнир эмас. Камчиликлар жуда кўп. Бу ва яна муносабат.
Уругвай ва Колумбия ўртасидаги баҳсдан сўнг нималар бўлганини кўрдим. Тўлиқ тафсилотларни билмасман, аммо футболчиларнинг оиласи хавф остида бўлмаслиги керак.
Аммо Канада терма жамоаси шу йўсинда иш тутганида бизга нисбатан санкциялар эълон қилинган бўларди.
Бизнинг футболчилар ирқчиликка учрашди. Бизга ҳудди иккинчи "сорт" одамлардек муомалада бўлишди", - деди Канада бош мураббийи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди