62
Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемала устидан қозонилган ғалабадан сўнг (7:4) матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, айниқса тўпни йўқотдик. Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голларимизнинг барчаси ўз хатоларимиздан сўнг урилди. Ҳужумни қуришда ҳам бироз қийналдик.
- Мусобақа давомида ўтказилган қайси учрашувдан кўнглингиз тўлмади?
- Барча учрашувлар мени қониқтирди, аммо Қирғизистонга қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида ўйинимиз қовушмади. Бугун ҳам биринчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик.
- Турнир давомида терма жамоамизга барқарорлик етишмади. Ўйин 40 дақиқа давом этса, биз тўлиқ ўйин бир хил темпда ўйнай олмадик. Бунга сабаб нима ва муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?
- Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Барқарор ўйин намойиш эта олмаяпмиз. Агар биз муаммонинг ечими топганимизда, аллақачон буни тўғирлаган бўлардик. Ягона тўғри қарор - ишлашда давом этиш. Ўйинчиларнинг чарчоғи ҳам ўз сўзини айтмоқда ва биз шу сабабли кўп ротацияга қўл урмоқдамиз. Стабиллик етишмаётгани туфайли ўйинимизда пасайишлар кузатилмоқда. Биз бунинг ечимини имкон қадар тезроқ топишга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди