Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Мусобақанинг асосий жанги WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва мағлубиятсиз серия намойиш этаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.
Турнирнинг асосий кард жанглари 3 августдан 4 августга ўтар кечаси 02:00 да старт олади.
Асосий кард жанглари билан танишинг:
- Теренс Кроуфорд (40-0) – Исроил Мадримов (10-0-1);
- Исаак Круз (26-2-1) – Хосе Валенсуэла (13-2);
- Энди Руис (35-2) – Жаррелл Миллер (26-1-1);
- Девид Моррел (10-0) – Радивое Калайжич (29-2);
- Энди Круз (4-0) – Антонио Моран (30-6-1).
Риядҳ Seaсон раҳбари Турки ал аш-Шейхнинг маълум қилишича, рэпер Эминем турнирнинг махсус меҳмони бўлади. Рэпер асосий жанг олдидан ўзининг бир неча қўшиқларини ижро этади.
Аш-Шейх постерни тақдим этди:
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди