
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (24-2, 21 КО) навбатдаги жангини АҚШнинг Детройт шаҳрида Жулиан Смитга (9-2, 5 КО) қарши ўтказди.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар бўлган Жўраев икки марта, 2- ва 5-раундларда нокдаун ҳолатига тушди, лекин жангни охирига қадар давом эттира олди.

10 раундлик жанг якунида Смит ҳакамлар қарори билан 95-94, 95-94, 94-95 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Шоҳжаҳон учун проф боксдаги 2-мағлубият бўлди. У 2023 йил ноябрида IBF йўналиши чемпиони пуэрто-риколик Субриел Матиас (20-1-0) билан камар учун рингга кўтарилган, аммо 5-раунддан кейин рингга қайтишни истамаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар