11:30 / 29.07.2024
223

Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани табриклади: “Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз” (видео)

Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани табриклади: “Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз” (видео)
Шавкат Мирзиёев Париждаги Олимпиада ўйинларида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган дзюдочи Диёра Келдиёровани телефон орқали табриклаганди. “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида ушбу мулоқотдан лавҳа эълон қилинди.

Фото: Видеодан кадр
Чин қалбимдан, халқимиз номидан шундай жасоратли, матонатли, фидойи қизим борлигидан ғурурланаман. Камдан кам бўладиган ғалаба бўлди, дунё қойил қолди. Ўзбекистон обрўсини кўтардингиз, раҳмат қизим. Сизнинг ғалабангиз ўзбек аёли, севимли қизларим нимага қодирлигини яна бир марта дунёга намоён этганингиз учун миннатдорман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Диёра Келдиёровани уйдагилари билан гаплашганда унинг номидан ота-онасига катта раҳмат айтиб қўйишини тайинланди.

Президент Диёра Келдиёрова Янги Ўзбекистонда олтин ҳарфлар билан тарихда қолганини таъкидлади.

Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз қизим. Мен ғурурландим. Мана шундай давом эттириш керак. Бу ҳали катта-катта ғалабаларнинг, шоҳсупаларнинг бошланиши бўлиши керак. Тарихимиздаги буюк боболаримизга, оналаримизга муносиб бўлиб, жаҳонда номимизни қолдиришга биз қўлимиздан келганча ёрдам берамиз, лекин меҳнат, жасорат ўзингиздан, қизим”, деди президент.

Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпиони бўлиш Янги Ўзбекистон тарихида биринчи марта тарихий воқеа эканини, шунинг учун жуда катта ғурур ва ифтихор ила Диёра Келдиёрова билан фахрланишини айтди.

Диёра Келдиёрова ҳам давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Шавкат Мирзиёев, Диёра Келдиёрова, Олимпиада чемпиони

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани табриклади: “Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз” (видео)