13:54 / 30.07.2024
271

Ибаи Гомес: “Ўзбекистонни енгишимизга ишонаман”

Ибаи Гомес: “Ўзбекистонни енгишимизга ишонаман”
Доминикан Республикаси Олимпия жамоаси бош мураббийи Ибаи Гомес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан мамлакат футбол федерацияси томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди.

Мураббий ўз жамоасининг Олимпиада турнирининг чорак финалига йўл олишига ишонишини айтди.

Жамоа бундан 15 кун аввал Францияга қарши ўйинга қараганда ўз динамикаси ва менталитетини ўзгартирди. Бизда имконият бор ва бундан фойдаланишимиз керак.

Испанияга қарши пухта тайёргарлик кўргандик, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Рақибга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Шогирдларим айтилган вазифаларни бажарди. Ўша ўйинда кўп куч сарфладик, йигитларда бир оз чарчоқ бўлишига қарамай, улар бўлажак тўқнашувга тайёр. Афсуски, Бордо шаҳридан Парижга йўл олишимиз якшанба куни машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди
”.

Бош мураббий Ўзбекистон билан ўйинда таваккалга қўл уриб бўлса-да, ғолиб бўлишни хоҳлаётганини айтди.

Бизда тарих яратиш имконияти мавжуд. Руҳан ва жисмонан тикланишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз керак, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам таваккалга қўл урамиз. Майдонда аниқликка урғу бериб, фаол прессингга ўтамиз.

Испания Мисрни мағлуб эта олади деб ўйлайман, бироқ, аввало, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак. Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратамиз.

Биз бўлажак ўйин учун ўзгаришлар қилдик, бунга эртага гувоҳи бўласиз. Ўйлайманки, футболчилар нимага қодирлигини майдонда кўрсатади. Ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман
”, деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Доминикан Республикаси учрашуви бугун, 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ибаи Гомес: “Ўзбекистонни енгишимизга ишонаман”