Фото: Jared C. Tilton/Getty Images
Спорт — сиёсатдан холи экани ҳақидаги гаплар бот-бот такрорланса-да, Олимпиадалар вақтида миллий низолар бўй кўрсатиб туради. Кутилмаган жойда можаро пайдо бўлиши мумкин. КХДР ва Жанубий Кореядан бўлган теннисчилар учрашуви ҳам аввалига порох бочкасидек кўрилаётганди. Бу икки мамлакат ўн йиллар мобайнида низолашиб келади ва бу бошқа соҳаларга ҳам кўчади. Аммо тақдирлаш маросимидаги спортчилар икки мамлакат ўртасидаги келишмовчиликларни унутган ҳолда бир-бирига ҳурмат кўрсатишди.
Стол тенниси бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида Шимолий Корея вакиллари — Ри Чон Сик ва Ким Кум Ен — кумуш медалларга эга бўлишди. Бу шимолий кореяликлар учун 2016 йилдан бери илк олимпия медали бўлди, КХДР делегацияси коронавирус туфайли Токио олимпиадасига бормаганди. Финалда бу жуфтлик яққол фаворит бўлган Хитой вакиллари билан тенгма-тенг курашишди, лекин якунда кумуш билан кифояланишди.
Бронза эса Лим Чон Ҳун ва Шин Ю Бин жуфтлигидан иборат Жанубий Корея жамоасига насиб этди. Тақдирлаш маросимидан кейин ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жанубий кореялик теннисчи Лим Чон Ҳун КХДР вакили Ри Чон Сикнинг қўлини сиқиб қўйгани акс этган фотосурат вирус каби тарқалди. Спортчилар биргаликда селфи ҳам олишган ва бир-бирини табриклашган.
Корея яриморолидаги икки мамлакатнинг сиёсий зиддияти Олимпиаданинг очилиш маросими вақтида ҳам авж олганди. Жанубий кореялик спортчилар чиққан қайиқ соҳилдаги трибуналар қаршисидан ўтаётганида сухандонлар уларни КХДР делегацияси сифатида таништирди. Жанубий Корея спорт вазирлиги Халқаро олимпия қўмитасидан ва маҳаллий ташкилий қўмитадан тушунтириш беришни сўради. Шундан сўнг қўмита ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали узр сўради.
Стол тенниси бўйича турнирда аёллар ва эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслар ҳам ўтказилади. Тез орада мухлислар КХДР ва Жанубий Корея спортчиларининг янги учрашувларига гувоҳ бўлишади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди