«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ўз шогирдларини ўйинлардан кейин қучоқлашни анъанага айлантиргани бўйича фикрларини билдириб ўтди.
«Менга шу ишни қилиш ёқади. Ростини тан олиш керак, мен ўз футболчиларимдан жуда кўп ишни бажаришни талаб қиламан. Улар майдонда қандай жанг олиб боришини, охирги кучларини майдонга ташлаб чиқишини чиндан кўрсангиз, менинг уларни қучиб қўйишим уларнинг меҳнатига арзимас бир миннатдорчилик эканини ҳам кўрасиз.
Бу ишим уларни мамнун қилишини биламан. Мен улар кийим алмаштириш хонасига табассум билан киришини истайман. Уларни хурсанд кўриш ёқимли.
Бизда барчаси яхши кетмоқда. Биз бир бутун бўлиб йиғилганмиз, бу йўлни биргаликда босиб ўтишни истаймиз», – деган Клопп.
Манба: Tribuna.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди