Бугун ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамизнинг Париж сари босиб ўтган йўли, тайёргарлик ва Олимпиададаги иштироки бўйича сўз юритилди.
- Ассалому алайкум, албатта, 3,5 йил олдин раҳбарият олдимизга юқори мақсадни қўйди. Бу давр мобайнида катта йўлни босиб ўтдик. Кўплаб ёшларга футболда ўз ўрнини топишига хизмат қилинди, "Олимпик" жамоасидан терма жамоага чақирувлар олишди.
Бу жамоа илк мавсумданоқ нималарга қодирлигини кўрсата олди. Про лигадан Суперлигага йўл ола билдик ва шу даврга қадар стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда, 4 та йирик мусобақада иштирок этдик. Мухлисларимизни ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди. Энг асосий вазифа — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Қолган турнирларда ҳам муносиб иштирок эта олдик, деб ўйлайман.
Бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, мухлисларимизга ва барчангизга раҳмат айтаман. Футболимизни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Энди бу тарих.
Тайёргарлик ва легионерлар ҳақида:
— Олимпиадага келадиган бўлсак, Осиё кубогидан кейин олдимизда кўп вақт қолмаган эди. Аввало Олимпиадага йўл олишдаги юк билан биз 3,5 йил ҳаракат қилдик, буни қувончи албатта бор эди.
Кўп легионерларимизда чемпионатлар тугаганди, кимлардадир чарчоқ сезилди, баъзилар жамоа алмаштирди. Балки олдимизда кўпроқ вақт бўлганда бошқача бўлармиди. Тайёргарликка келсак, айтганимдек, вақтимиз кўп эмасди. Таркиб шакллантиришда ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Дукентда ҳам легионерларсиз тайёргарлик кўришга тўғри келди.
Ёши катта футболчиларимизнинг иқтидори, кучини ҳаммамиз яхши биламиз. Футболчилар бундан кўпроғига қодир эдилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди. Бу жамоавий ўйин. Энг асосийси — биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади.
Испания билан ўйин ҳақида:
— Испаниянинг охирги ўйинларини таҳлил қилдик. Албатта ўзига яраша камчиликларимиз ҳам бўлди. Ўйинга қўйган стратегиямиз яхши ишлади, айниқса, биринчи бўлимда иш берди. Лекин иккинчи бўлимда Испанияга имконият бердик.
Уларга қарши тўғри прессинг қилиб, имкониятларга эга бўлдик. Бу ўйиндан кейин жамоа билан уларнинг ва ўзимизнинг ўйинимизни таҳлил қилдик. Биз ўша куни рақибдан кучсиз эмасдик, энг камида дуранг қайд этишимиз мумкин эди.
Умуман олганда, бундан кўпроғини кутгандик, бироқ бизга омад етишмади. Энг муҳими биз катта тажрибага эга бўлдик.
Миср билан ўйин ва Жалолиддинов ҳақида:
— Жасур ўша ўйинда чарчади. Шу сабабли алмаштирдик. Биринчи ўйинда ҳам кўп куч йўқотдик. Рақиб қарши ҳужумларда бизга муаммо туғдирди. Улар зич ҳимояланишди, лекин етарлича имкониятларимиз бўлди.
Тақвим ҳақида:
— Илк учрашув кўп нарсага ойдинлик киритади. Биринчи ўйинда ютсангиз, кейинги ўйинларда босим бўлмайди. Бироқ тақвим бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат эди. Рақибларимиз ҳам ўзига яраша кучли. Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ эди.
Бундан кўпроғини албатта амалга ошира олардик. Ўйинларда етарлича вазият яратдик. Қаердадир босим халақит берди.
"Олимпик" клубидаги фаолияти ҳақида:
— Таътилга чиқмоқчиман. 3.5 йилдан бери дам нималигини билмадим. Чемпионат ўйинлари тугаса, йиғинлар бўлиб ўтди.
Асосий вазифани бажардик. Олимпиадада иштирок этдик. Лойиҳадаги миссиям тугади. Йил охиригача дам олмоқчиман. "Олимпик"ни ёрдамчи мураббийлар бошқаришади.
"Олимпик"нинг келажаги нима бўлишини билмайман. Буни раҳбарият ҳал қилади. Ўзимга келсак, таътилдан сўнг нима қилишимни ўйлаб кўраман.
Аввало Президентимизга, ЎФА раҳбариятига, мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Сизлар билан барча ютуқларга эришдик, сизлар бизга мотивация бердингиз, қийин пайтларда қўллаб-қувватладингиз.
Мураббийлар штабига, ишчиларга, барча-барчага раҳмат айтаман, уларнинг ҳам натижаларда ҳиссаси бор.
Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Айтганимдек, биз бундан кўпроғида қодир эдик.
Ватан жамоасини севишда, қўллаб-қувватлашда чарчаманглар. Футболчиларимизни яхши кунида ҳам, қийин кунида ҳам ёнида бўлайлик. Улар ҳам бу масъулиятни ҳис қилишиб майдонда бошқача ҳаракат қилишади.
Барчангизга раҳмат, соғ бўлинглар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди