21:54 / 05.08.2024
831

Шомуродовнинг трансфери энг қимматларидан бўлди

Шомуродовнинг трансфери энг қимматларидан бўлди
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали футбол оламига оид турли статистик маълумотларни ҳам эълон қилиб боради.

Халқаро ташкилот А Серияда ўйнаган осиёлик футболчилар ҳақида маълумот тайёрлади. Унга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг “Женоа”дан “Рома”га кўчиб ўтгани энг қиммат иккинчи трансфер сифатида қайд этилган. Ушбу трансфер 2021 йилнинг ёзида таниқли мураббий Жозе Моуриньо ташаббуси билан амалга оширилган эди.

Осиё футболчилари орасида энг қиммат трансфер соҳиби япониялик Хидетоши Каката бўлган. “Рома”дан “Парма”га кўчиб ўтган япон футболчиси учун пармаликлар пойтахтлик ғазнасига 28,4 миллион евро ўтказиб берган.

Кейинги ўринда Элдор Шомуродовнинг трансферини келтириш мумкин. Италиядаги дастлабки мавсумида “Женоа” сафда 32 та учрашувда саккизта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган ўзбек ҳужумчисининг “Рома”га трансфери умумий ҳисобда “бўрилар”га 19,5 миллион еврога тушган.

Осиёлик футболчиларнинг турли даврларда А Сериядаги “топ-11” трансферлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

- Хидетоши Наката, 28,4 миллион евро, “Рома” -> “Парма”
- Элдор Шомуродов, 19,6 миллион евро, “Женоа” -> “Рома”
- Ким Мин Дже, 19 миллион евро, “Фенербаҳче” -> “Наполи”
- Сион Сузуки, 7,5 миллион евро, “Урава Ред Даймондс” -> “Сент-Труйден” -> “Парма”
- Такехиро Томиясу, 7 миллионов евро, “Сент-Труйден” -> “Болонья”
- Юто Нагатомо, 6,5 миллион евро, “Чезена” -> Интер
- Кван-Сон Хан, 3,5 миллион евро, “Кальяри” -> “Ювентус”
- Такаюки Моримото, 2,5 миллион евро, “Токио Верди” -> “Катания”
- Али Аднан, 2,2 миллион евро, “Чайкур Ризеспор” -> “Удинезе”
- Сюнсуке Накамура, 2 миллион евро, “Иокогама Ф.Маринос” -> “Режина”
- Раҳмон Ризоий, 500 минг евро евро, “Истиқлол” -> “Перужа”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов Европанинг “топ-5” чемпионатларига кирувчи Италия юқори дивизионида 2020 йилнинг октябридан бери ўйнамоқда.

Бу давр мобайнида 29 ёшли легионеримиз “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” жамоалари учун А Серияда 102 та учрашувда 15 та гол урган ва жамоадошларига 9 та голли пас узатган.

Элдор Шомуродов Европадаги фаолияти давомида ягона соврини – УЕФА Конференциялар кубогини 2021 йили “Рома” билан бирга қўлга киритган.

Айни пайтда римликлар сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган тажрибали ҳужумчимиз тез орада бошқа клубга ўтиши кутилмоқда. Шомуродовни олиш бўйича А Серия вакили “Верона” иш болиб боряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг трансфери энг қимматларидан бўлди