date
views 366

Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг финалдаги рақиби маълум бўлди

Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг финалдаги рақиби маълум бўлди
Олимпия ўйинларининг бокс бўйича 71 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/2 финал босқичи доирасида АҚШ вакили Омари Жонс билан жанг қилди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамиз очколар ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳсида Мексика вакили Марко Верде Буюк Британиялик Левис Ричардсонни мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.

Шу тариқа, чарм қўлқоп устамиз, "Париж-2024" Олимпия ўйинларининг олтин медали учун ўтадиган учрашувда мексикалик Марко Верде билан рақобатлашадиган бўлди.

Ушбу жанг 9 август куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг финалдаги рақиби маълум бўлди