14:57 / 08.08.2024
315

Александр Хижняк финалда қозоғистонлик Нурбек Оралбайни мағлуб этди

Александр Хижняк финалда қозоғистонлик Нурбек Оралбайни мағлуб этди
Фото: REUTERS/Peter Cziborra
Украиналик боксчи Александр Хижняк Париждаги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 29 ёшли спортчи 7 август, чоршанба куни 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги финал баҳсида ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони бўлган қозоғистонлик Нурбек Оралбай устидан ғалаба қозонди.

1/8 финалда украиналик боксчи венгриялик Филипп Оқиловни, чорак финалда бразилиялик Уандерли Перейрани мағлуб этди. Ярим финалда Хижняк икки карра Олимпиада чемпиони кубалик Арлен Лопес билан жангда муваффақият қозонди.

Бу Хижнякнинг иккинчи Олимпия медалидир. Токиодаги сўнгги ўйинларда у бразилиялик Эберту Консейсаога 3-раундда техник нокаут билан ютқазиб, кумуш медални қўлга киритганди.

Украина медаллар рейтингида 17-ўринни эгаллаб турибди

7 август ҳолатига кўра, Украина Олимпиаданинг медаллар жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Хижнякдан ташқари Парижда олтин медални қиличбозлик бўйича жамоавий турнирда аёллар жамоаси ва баландликка сакрашда енгил атлетикачи Ярослава Магучих қўлга киритди. Украиналик спортчилар учта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалига эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Хижняк финалда қозоғистонлик Нурбек Оралбайни мағлуб этди