3 август куни Лос-Анжелесда афсонавий Теренс Кроуфордга қарши рингга чиқиб, муносиб жанг ўтказган ва очколар бўйича мағлубиятга учраган Исроил Мадримов Тошкентга қайтиб келди. 29 ёшли чармқўлқоп устаси тантанали тарзда кутиб олинди. Шунингдек, унга 3 хонали квартира совға қилинди.
Кутиб олиш маросимида Мадримов журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди: «Жуда яхши жанг ўтказдик. Хорижлик мутахассисларнинг кўпчилиги нокаут бўлишимни прогноз қилишганди. Лекин бизда режа бор эди ва шу бўйича 12 раунд яхши ишладик. Рақиб ўзига чорлаб, хатодан фойдаланадиган боксчи эди. Шунинг учун масофани сақлашга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим, деб ўйлайман.
Баҳсли мағлубият? Жуда бўлса, дуранг эди. Менимча, ғалаба қозонгандим. Промоутерим Эдди Ҳирн айтганидек, чемпиондан камарни олиб қўйиш учун ундан яққол устун бўлиш керак.
Реванш? Кутамиз. Жамоамиз яна катта жанглар устида ишлашяпти. Кроуфорд бўлмаса ҳам, бошқа боксчи билан камар учун беллашамиз».
Шундан сўнг Исроилнинг онаси ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди: «Онанинг аҳволини биласиз. Боласига битта зарба тегса, онанинг юрагига мингтаси тушади. Исроил ва бошқа спортчилармизнинг жангини ҳар доим кузатиб бораман.
Ўғлимнинг бу сафарги жанги анча ҳаяжонли бўлди. Чунки рақиби ҳам номдор спортчи эди.
Исроилнинг суратлари, роликлари Американинг кўп жойларида айланди. Уларнинг айримлари ҳам бизга мухлислик қилишди. У ерларда рингга чиқишнинг ўзи ҳам катта жасорат, деб ўйлайман.
Мураббийлари Тўлқин Қиличев, Раҳматилло Рўзиохунов ва унга биринчи бўлиб бокс сир-асрорларини ўргатган Қувондиқ Жабборов ҳамда Баҳром Курязевга раҳмат айтаман.
Қолаверса, уни қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур. Шунингдек, Исроилнинг ўзига ҳам жасорати учун раҳмат», — дейди Исроил Мадримовнинг онаси Зиёда Ҳажиева.
Мадримовни кутиб олишга чиққанлар қаторида актёр ва блогерлар ҳам бор эди. Алишер Узоқов ўтган жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди: «Бу жангни анчадан буён кутаётгандим. Ўзбек бокси тарихидаги энг катта жанг бўлиб ўтди, деб ўйлайман.
Теренс қийинчилик билан ғалаба қозонди. Бу мағлубият Мадримовни янада кучли қилади. Реванш кутиб қоламиз. Кейинги сафар Кроуфорд 12-раундгача бормайди, деб ўйлайман».
Вайнер Бобур Мансуров ҳам Исроил реванш жангида ғалаба қозонишига ишонади: «Беллашувни ухламай кузатдик. Бошида ҳаяжон бўлди. Лекин Исроил акам рақибни уриб, ҳаяжонимизни йўқотди. Очколар бўйича ҳам олдинда эдик. Баҳсли жанг бўлиб қолди.
Исроил акам реваншда албатта ғалаба қозонади. Доим уларни қўллаб-қувватлаб турамиз». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»