22:20 / 09.08.2024
18

Президент Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан гаплашди

Президент Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан гаплашди
Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Йигитларнинг дадил ва ишончли чиқишлари, тенгсиз маҳорати ва мардлиги чинакам қаҳрамонлик намунаси бўлгани, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари нималарга қодир эканини кўрсатгани, халқимизга улкан куч ва ғурур бағишлаганини таъкидлади. Мураббийлари, ота-онаси ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов алоҳида эътибор ва ишонч, спортчиларга барча шароитлар яратилгани учун давлат раҳбарига ташаккур изҳор этиб, ушбу ғалабаларни Янги Ўзбекистонга бағишлашганини айтишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Президент Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан гаплашди