Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Динамо" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Албатта бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бир киши кам бўлиб қолган бўлсак ҳам футболчилар жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозондик, жамоа аъзолари ва мухлисларни табриклайман.
- Қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатингиз?
- Танаффус вақтида эпизод видеолавҳасини кўрдим. Қизил карточка учун баҳслашса бўлади. Ҳакамлар шундай қарорга келишган экан, эътирозим йўқ. Лекин вазиятда қизил карточка кўрсатиш учун етарлича сабаб йўқ эди.
- Жамоа "Насаф" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганди. Бугун ҳам шундай бўлди. "Нефтчи" камчилик бўлиб ўйнаш услубига мослашиб ҳам қолдими?
- Тўғри, айрим ўйинларда камчилик бўлиб қолаяпмиз. Лекин бугун қизил карточкадан кейин йигитлар тартибли футбол намойиш этган ҳолда ўйинни қутқариб кетишди.
- Жасур Жалолиддинов хориж клубига трансфер қилинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабатингиз?
- Бу ҳақида аниқ маълумотим йўқ. Шунақа таклиф бор бўлса, раҳбариятнинг қарори бу жараённи ҳал қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”