Фото: Rambler/RG
Уч ҳафтадан сўнг енгил атлетика бўйича икки жаҳон рекордчисининг узоқ кутилган беллашуви ўтказилади. Чангарчўпга таяниб сакровчи Арман Дюплантис (Швеция) ва тўсиқлар оша югурувчи Карстен Варҳолм (Норвегия) 100 метрлик спринтда ким кучли эканини аниқлашади.
Дунё енгил атлетикаси юлдузларининг ўзаро тўқнашуви ғояси икки йил аввал Дюплантис 100 метрга югуришда Варҳолм билан курашиш ниятида эканини билдиргач, пайдо бўлганди.
Ҳар икки атлет бошқа-бошқа спорт турлари билан шуғулланса-да, 100 метрга югуриш бўйича кўрсаткичлари кўп фарқ қилмайди.
7 йил аввал Варҳолм шу масофани 10,49 сонияда босиб ўтган. Дюплантис эса 2018 йилда 10,57 сония натижа кўрсатган.
Швед ва норвег ўртасидаги беллашув 4 сентябр куни Цюрих (Швейцария)да «Бриллиант лига» доирасида бўлиб ўтади.
Арман Дюплантис — лангарчўпга таяниб сакраш бўйича икки марта олимпия чемпиони.
Карстен Варҳолм — 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича Токио-2020 ғолиби, Париж-2024 кумуш медали совриндори. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”