17:48 / 15.08.2024
227

Разамбек Жамалов: “Ватанимиз байроғини ҳамиша юқори олиб юриш учун бор кучим билан курашаман”

Разамбек Жамалов: “Ватанимиз байроғини ҳамиша юқори олиб юриш учун бор кучим билан курашаман”
Париж Олимпиадасида ғолиб бўлган эркин курашчи Разамбек Жамалов (74 кг) ўзбекистонлик мухлисларга ўзбек тилида мурожаат қилди. Спортчи Instagram орқали пост жойлаб спорт мухлислари ва мутасаддиларга миннатдорлик билдирди.

Aссалому алайкум, ҳурматли ўзбек спорти мухлислари! Олимпиададан олдин ва бир неча кун давомида сиз азизларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлашингизни, мен учун қайғуриб мухлислик қилганингизни доим ҳис қилиб турдим. Муҳтарам президентимиз бизга Олимпиадага тайёргарлик давомида барча шароитларни яратиб бердилар ва бу амалда ўзининг самарасини кўрсатди. Ўзбекистонимизга ёруғ юз билан, эркин кураш спортида сиз азизлар узоқ кутган олтин медал билан қайтдик. Ўз олдимизга қўйган мақсадларни сидқидилдан бажариб, барчангизни хурсанд қилдик. Иншааллаҳ, бундан кейин ҳам ишончингизни оқлашга ва ватанимиз байроғини ҳамиша юқори чўққида олиб юришга бор кучим билан курашаман.

Мен Париж—2024 Олимпиадасида ёзилган тарихнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман!
”, деб ёзди Жамалов.

Фото: Olympic

Фото: Olympic
Маълумот учун, Разамбек Жамалов 1998 йил 1 июль куни Доғистонда туғилган. 2024 йил февраль ойидан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган ва шундан буюн терма жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.

-74 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи финалда япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Разамбекнинг Олимпиададаги муваффақиятли иштироки UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни ҳам бефарқ қолдирмади. Спортчи ижтимоий тармоқ орқали Разамбекни табриклади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Разамбек Жамалов: “Ватанимиз байроғини ҳамиша юқори олиб юриш учун бор кучим билан курашаман”