Суперлигада 17-тур баҳслари давом этди. "Олимпик" жамоаси "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Курашларга бой бўлди, баҳс. Йигитларимиз, биринчи бўлимда уларни бой берди, аммо иккинчи таймда вазиятни нисбатан тенглаштирдик. Хатоларимиз голларга сабаб бўлди. Йигитларни танқид қилмайман, аммо улар ўйинга аввалгиларига нисбатан ёмонроқ ёндашишди. Пауза бўлади. Ўша пайта ўйинни таҳлил қилиш учун вақтимиз етарли бўлади. Умуман олганда, мухлислар учун қизиқ учрашув бўлди. Биринчи бўлимда истаганимизнинг ҳеч бири ўхшамади.
- "Олимпик"нинг 70-80 фоиз футболчиси тарк этди. Ўша темпни ушлаб қола оласизларми?
- Албатта, темпни ушлаб қолиш қийин. Жамоани тарк этган йигитлар олимпия терма жамоаси аъзолари эди. Баъзилари терма жамоага ҳам чақирув олмоқда. Уларнинг ўрнини тўлдириш осон эмас. Ҳаракат қиламиз. Охиригача курашамиз. Йигитларда иштиёқ бор. Ҳозирча очко жамғармаяпмиз, аммо ўйинларимиз чемпионлик учун курашаётганлар билан тўғри келмоқда. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш деярли имконсиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Франциялик сайёҳ ўзбек эркакларининг жинсий таъқиблари ҳақида гапирди
Ҳиндистон бош вазири Модининг ошкора ва яширин мақсадлари
Путин Украинани Курск АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Иммунитетни инфекцияларга қарши қандай мустаҳкамлаш мумкин?