Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида “Локомотив” ва “Қизилқум” ўртасидаги баҳс 25 август, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида “темирйўлчилар” футболчиси Жасурбек Ҳакимов ҳисобни очди. 15-дақиқада Шодиёр Шодибоев ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Сардор Абдунабиев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 22-дақиқада Михаил Гашенков ўйиндаги тўртинчи голга муаллифлик қилди. 36-дақиқада Элгужа Лобжанидзе ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлим бошида навоийликлар пенальти ишлаб олди. Лобжанидзе 54-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Локомотив” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Суперлига
17-тур
25 август, якшанба
“Локомотив” – “Қизилқум” 4:2
Голлар: Жасурбек Ҳакимов, 11 (1:0), Шодиёр Шодибоев, 15 (2:0), Сардор Абдунабиев, 18 (3:0), Михаил Гашенков, 22 (4:0), Элгужа Лобжанидзе, 36 (4:1), Элгужа Лобжанидзе, 54 пен (4:2.
“Локомотив”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (27. Собит Синдаров, 86), 10. Шодиёр Шодибоев (28. Қувончбек Абраев, 73), 15. Жасурбек Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов (8. Дилшод Жўраев, 27), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70. Абубакр Ризо Турдалиев, 77. Лазизбек Мирзаев (55. Анзур Исмоилов, 86), 97. Михаил Гашченков (72. Рустам Холназаров, 86).
“Қизилқум”: 12. Роберт Озолк (1. Ҳумоюншох Сайётов, 27), 6. Асрор Ғафуров, 7. Даврон Анваров (2. Фарруҳ Жўраев, 27), 8. Гиорги Кухианидзе (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 73), 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов (77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 73), 23. Самандар Шукуруллаев, 71. Жамолиддин Убайдуллоев (4. Илҳомжон Ваҳобов, 27).
Огоҳлантириш: Файзуллобек Жуманқўзиев (79). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди