Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия Қўмитаси томонидан Ўзбекистон делегациясининг Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда сўз олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футбол бўйича Олимпия терма жамоасининг натижалари ва Тимур Кападзенинг гапларига тўхталиб ўтди:
“Тимур Кападзе айтган муаммолар? Бошқаларда ҳам жуда кўп муаммолар бор эди. Бу дастлабки кунларда содир бўлди. Футболда эҳтирос кучли бўлади ва Кападзе бир оз ҳиссиёт билан гапирди. Бошқаларда ҳам бу муаммо бор эди, лекин улар олтин медални қўлга киритди.
Менимча, баҳона қидиришимиз эмас, олдинга ҳаракат қилишимиз керак”.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасида Испания (2:1) ва Миср (1:0) терма жамоаларига мағлуб бўлди ҳамда Доминикан Республикаси билан (1:1) дуранг ўйнади. Жамоа C гуруҳида 4-ўринни эгаллади.
Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе эса тайёргарликка етарлича вақт бўлмагани, баъзи футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилгани, ташкилотчилик борасида камчиликлар тўғрисида гапириб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди