Америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд ярим ўрта вазн тоифасидаги WBA чемпионлик камаридан воз кечди. Бу ҳақда WBA ташкилоти хабар бермоқда.
“Теренс Кроуфорд Бутунжаҳон Бокс Ассоциациясининг (WBA) супер ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлиб қолишга ва ярим ўрта вазндаги камарини бўшатишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, эндиликда литвалик Эймантас Станионис ярим ўрта вазндаги ягона чемпионга айланади. Мазкур вазн тоифасида жанг қилувчи ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов айни пайтда WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, қоидаси бўйича Станиониснинг камарига мажбурий даъвогар бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд ҳозирда супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва WBO Interim камарлари соҳиби бўлиб турибди.
Маълумот учун, Теренс Кроуфорднинг сўнгги жанги Исроил Мадримовга қарши бўлиб ўтган ва ўша жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди