Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентда Шимолий Корея терма жамоаси билан "ЖЧ-2026" мусобақаси саралаши доирасида майдонга тушади. Айнан шу баҳс орқали Океан ортида бўлиб ўтадиган мундиал чиптаси учун жанг бошланади. Бугун, батафсил тўхталиб ўтадиган мавзуларимиз кўп. Унда, навбати билан бошладик.
Мусобақа формати қандай?
Айни дамда, саралашнинг 3-раунди старт олиш арафасида. Унга кўра, 18 жамоа уч гуруҳга 6 тадан бўлинган холда баҳслашади. Ўйинлар уй-сафар форматида бўлиб, ҳар бир жамоа 10 тадан матчда иштирок этади, гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасига эга бўлади.
3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар учун 4-раундда иштирок этиш имконияти пайдо бўлади. Бунда 6 жамоа 2 та гуруҳга 3 тадан жамоа сифатида бўлинади. Ўйинлар уйда-меҳмонда кўринишида бўлсада, бир даврадан иборат бўлади. Яъни, 2 та ўйинда масалани ҳал этиш шарт. 4-босқичда ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри "ЖЧ-2026" иштирокчисига айланади.
5-босқичда иштирок этиш учун 4-раундда гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиш лозим.
Ана шунда, нариги гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан плей-офф ўйини ўтказилади. Унда ғолиб чиққан терма қитъалар аро ташкил этиладиган кичик мусобақада иштирок этади. 6 жамоадан иборат мусобақада Осиё, Жанубий Америка, Африка ва Океаниядан биттадан жамоа бўлса, Шимолий ва Макразий Америкадан 2 жамоа иштирок этади. Улар ўртасида сўнгги икки йўлланма учун кураш бўлиб ўтади. 6 жамоа ичидаги энг рейтинги баланд жамоа рақибини ҳал қилувчи ўйинда кутиб турса, қолган 4 та жамоа икки жуфтликка бўлинган холда баҳс олиб боради. Ғалаба қозонганлар, рақибини кутиб турган рейтингдаги баланд термалар билан ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушади. Баҳс ғолиби, ЖЧнинг сўнгги икки иштирокчиси номини аниқлаб беради.
Тақдир кулиб боқдими?
Агар вазиятга реал баҳо берилса, "C" гуруҳидаги учинчи жамоа - Саудиядан анча омадлироқмиз. Нафақат рақиблар, балки локация масаласида ҳам "саҳро лочинлари"га осон бўлмайди. "Б" гуруҳидаги Иордания билан аҳволимиз бирдек кўриниши мумкин, аммо эмоционал биздан чидамлироқ, босимга бардошли ва керакли паллада "ифлос" футбол ўйнайдиган жисмонан бақувват араб ўртамиёналаридан (Ироқ, Иордания, Фаластин, Уммон) билан биргаликда саралашда бир бош баланд ўйнайдиган Жанубий Кореяси бор гуруҳдан кўра, Европа футболига ўтаётган Қатар ва БАА, бегона бўлмаган Қирғизистон ва Эрон терма жамоалари бор томон афзалроқдек кўринмоқда. Стратегик ва руҳий ҳолатимиздан келиб чиқиб рақиблар тўлиқ мос келади деб айта оламан. Қўшимчасига, тақвим ҳам анча қулай келди. Илк икки турни (Тошкент ва Бишкек)да ғалаба билан бошлаймиз.
Октябрь ойидаги 2 учрашув ҳам ўз майдонимизда бўлади. Аввалига Эрон, кейин БААни меҳмон қиламиз. Яхши старт учун жуда қулай тақвим. Ишончли бошлаб олсак, бу қолган ўйинларда ижобий импульс бериши табиий. Қўшимчасига, асосий икки йўлланма учун рақибимиз бўлиши тахмин қилинаётган Қатар билан сўнгги турда (2025.06.10) Тошкентда тўп сурамиз. Бу ҳам сўнгги турда жадвалга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш имкониятига эга ўйиндаги устунлигимизни таъминлайди. Қисқаси, гуруҳ ва тақвим масаласида омадимиз келди.
Қайсар Катанец
Мистер Сречко жамоа постига келганидан сўнг маълум муддат таркибда экспериментлар ўтказди. Ўз рўйхатини тузаётганини айтган Катанец кўп ўтмай, бу янги номларни синаб кўришни секин-асталик билан тўхтатди. Инсоф юзасидан айтиш мумкин-ки, мураббий ортда қолган йиллар давомида деярли барчага имкон берди, бироқ унинг якуний рўйхати шакллангач, ҳеч кимда ўша 23 таликка кириш имкони қолмагандек таассурот қолмоқда. Шу билан биргаликда, бирорта ўзбек футболининг бугунги катта номлари эътибордан четда қолгани йўқ. Асосан, легионерларга суянган Катанец аллақачон 5-2-3 (ҳужум чоғида 3-4-3) схемасини "оқ бўриларига" сингдириб улгурди. Шунингдек, вазиятга тақозо этса 4-2-1-3 билан ҳам ҳаракатланишни ҳам яхши уддалаяпмиз. Шунингдек, иккинчи зонадаги прессинг ва жамаоавий ҳимоядан чиқиш (билд-ап)да ҳам ўсиш кузатилгани ёқимли. Бундан ташқари, иккинчи рақамда ҳаракат қилиш бобида прогресс кузатилмоқда. Шунга қарамай, хавотирли факторлар ҳам йўқ эмас. ЖЧ саралаш цикли бир ҳафта, ёки бир ой давом этмайди. У бир йилдан ортиқ вақт (3 босқични ўзи) ичида бўлиб ўтади.
Бугунги Катанец қурган футбол тўлиқлигича ижрочиларга суянган холда тузулгандек туюлмоқда. Шомуродовсиз терма қандай ҳолатга келиб қолишини Қатардаги қитъа биринчиликда кўрдик. Тасаввур қилинг, сариқ карточкалар ёки жароҳат (худо кўрсатмасин) Одил Ҳамробеков (билд-ап учун жавобгар) ёки Аббосбек Файзуллаев (иккинчи бўлимда агрессия қўшувчи асосий жокер карта) ўйинда иштирок эта олмаса, бу омил терма жамоанинг ўйинига кескин таъсир кўрсатади. Яъни, бизда ўйин фалсафаси ижрочилар маҳоратидан келиб чиққан холда қурилган бўлиб, кимнидир йўқ эканлиги, ниманидир яхши ишламаслигига олиб келади. Бу ҳақида жуда кўп фикр билдирилганига қарамай, қайсар мураббий ўз қарашини ўзгартиргани йўқ. Бу мураббий танлаган йўл ва барчасига ўзи жавоб беради. Ҳозирча, у бошқарувидаги бирорта ўйинда жамоамиз сочилиб кетмаганини ҳисобга олсак, ортиқча танқидга ҳожат йўқдек кўринмоқда. Шу боис, шу омилни ўзи билангина чекланамиз.
Икки турда кимларни имкониятидан фойдаланишимиз мумкин?
Миллий терма жамоанинг Сентябр ойидаги ўйинлар учун эълон қилган 25 футболчидан иборат рўйхати кўпчиликни хурсанд қилгани рост. Кичик танаффусдан сўнг Азиз Амонов, Бобир Абдуҳолиқов ва Акмал Мозговойни сафга қайтгани кишини хурсанд қилди. Ўйинларда қайдномага 23 футболчи киритилади. Қолган икки футболчи эса асосий рўйхатдагиларда дисквалификация ёки жароҳат бўлса қайдномага киритилиши мумкин.
Ҳозирча, билишимиз керак бўлганлари шу. Хулосаларни саралашнинг икки ўйинидан сўнг, секин аста чиқаришимиз мумкин. Янги бошланаётган эмоционал арғимчоқ ўйинларда йигитларга сабр ва куч қувват тилаб қоламиз. "Оқ бўрилар"ни овга чиқадиган пайти келди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди