18:08 / 05.09.2024
38

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримовнинг жанги ҳақида фикр билдирди

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримовнинг жанги ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов супер ярим ўрта вазн собиқ чемпиони Исроил Мадримовнинг америкалик Теренс Кроуфорд билан жанги ҳақида фикр билдирди.

Ҳеч ким кутмаган эди. Фақат биз кутган эдик ва ишонар эдик. P4P етакчиси билан тенгма-тенг жанг қилиб бериш ҳаммага ҳам эмас. Кроуфорд 5—6 йилдан буён ҳеч кимни очколар ҳисоб-китобигача олиб бормаётган эди. Ҳаммани нокаут қилиб ютган. Нокаут у ёқда турсин, маза қилиб ҳам юта олмади-ку Исроилни. Муносиб қаршилик қилиб, муносиб жанг қилиб берди Исроил. Жуда чиройли жанг қилиб берди”, деди Ғиёсов.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи мазкур жангнинг андеркардида рингга чиқиб, мексикалик Мигел Паррани очколар ҳисобига мағлуб этган эди. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган жанг 10 раунд давом этди. Унда Шаҳрам Гиёсов очколар ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримовнинг жанги ҳақида фикр билдирди