22:00 / 05.09.2024
51

КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"

КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"
ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:0) меҳмонлар устози Сим Йонг Гам учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув ҳақида...
- Бугун биз ўз мақсадимизга эриша олмадик. Ўйин кутганимиздан юқори темпда ўтди. Биз яхшироқ натижа кутгандик. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларга юқорироқ даражада тайёргарлик кўриб, яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- КХДР бугун яхши ҳаракат қилди деб ҳисоблаймиз. Жамоангиз кўрсатган ўйинга қандай баҳо берасиз?
- Барчага маълумки, футболда доим ҳам ўзингиз истаган натижага эриша олмайсиз. Бизнинг мақсадимиз - энди навбатдаги ўйинга асосий эътиборни қаратишдир.

- Ўзбекистоннинг қайси жиҳати КХДР терма жамоасига ҳалал берди деб ўйлайсиз?
- Футболда асосан тактикалар, схемалар муҳим аҳамиятга эга. Жамоалар доим ҳам ўзлари кутган натижага эриша олмайди. Ўзбекистоннинг кучли жиҳати ҳақида гапиришни истамайман. Уларга шунчаки кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Кейинги ўйин Қатарга қарши бўлади. Улар Ўзбекистонни ҳам мағлуб этишган. Навбатдаги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Айтиб ўтганингиздек, Қатар кучли жамоа ва амалдаги Осиё чемпиони. Улар яхши тайёргарликка эга. Футболда барча нарса, сиз кутмаган нарсалар ҳам содир бўлиши мумкин. Биз Қатар билан ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз лозим ва шу орқали биз яхши натижага эга бўлишимиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"