Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ўзбекистонда Паралимпия спорт турларини ривожлантириш юзасидан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Маълум қилинишича, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед ва Кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси Илгар Рахимов билан мамлакатда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Учрашувда Париждаги Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг эришаётган натижалари ҳам қайд этилди. 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “V ёзги ўсмирлар Осиё ўйинлари”ни ўтказиш юзасидан барча ташкилий масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Томонлар мазкур спорт тадбирини муваффақиятли ўтказиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор эканини билдирган.
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Аввалроқ Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича баҳсларда олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова Паралимпия баҳсларида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди