Қирғизистон премьер-лигаси иштирокчиси – “ОшМУ Алдиер” жамоаси ҳозирда мамлакат чемпионатида 10 та клуб ўртасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Лекин жамоанинг салоҳияти юқори баҳоланмоқда. Бунда эса чемпионатдаги танаффус уларга қўл келиши тахмин қилинмоқда.
Клуб бош мураббийи маҳаллий тажрибали мураббийлардан бири Александр Бельдинов. 43 ёшли мутахассис шу йилнинг январь ойидан “ОшМУ Алдиер” бош мураббийи сифатида ишлаб келяпти.
Ўртоқлик учрашуви тўғрисида
Чемпионатдаги танаффус сабабли Бельдинов жамоаси Андижонда “Андижон” U21 га қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда “ОшМУ Алдиер” 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоа устози Александр Леонидович дастлаб беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Халқаро ўртоқлик ўйинини ташкил қилишга ва биз билан майдонга тушгани учун “Андижон” жамоаси ҳамда раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бир-бирига ўхшаш бўлган яхши жамоалар майдонда беллашишди. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бу терма жамоаларнинг расмий ўйинлари сабабидан чемпиоанатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда ташкил қилинган учрашув эди. Бундан мақсад чемпионатнинг кейинги ўйинларига янада яхши тайёрланишдан иборат.
Қирғизистон – Ўзбекистон учрашуви олдидан
Барчага яхши маълумки, 10 сентябрь куни “ЖЧ-2026” 3-саралаш босқичининг 2-турида Бишкекда Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари куч синашадилар. Барча ушбу муҳим учрашувни интиқлик билан кутмоқда. Александр Бельдинов эса бўлажак ўйин олдидан шундай деди:
- Биз қўшнилармиз. Бўлажак ўйинни Марказий Осиё дербиси дейиш мумкин. Албатта, бу беллашувни катта қизиқиш билан кузатамиз. Умумий маънода айтсам, Ўзбекистон футболини ҳар жабҳада бир-икки баробар устун деб ҳисоблайман. Айнан инфраструктура, моддий техник база, ташкилий томонлама каби жабҳаларда Ўзбекистон устун. Ўзбекистон нисбатан яхши гуруҳга тушди, деб ҳисоблайман. Бу сафар жаҳон чемпионатига чиқишга имконияти анча юқори. Ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Ўзбекистонни ўз фонида, Қирғизистонни ҳам ўзини фонида кузатамиз. Ўзига хос дербида жуда қизиқарли учрашув бўлади.
Қирғизистон терма жамоасида бош мураббий ўзгаргани хусусида
Қирғизистонликлар “ЖЧ-2026”нинг 2-саралаш босқичидан муваффақиятли чиқишгач, кутилмаганда бош мураббий ўзгартирилди. Словакиялик Штефан Таркович билан шартнома узайтирилмади. Унинг ўрнига маҳаллий мураббий Максим Лисицин тайинланди. Натижада “ЖЧ-2026”нинг 3-саралашига оз фурсат қолганида Қирғизистон термаси янги мураббий бошчилигида шуғулланишга киришди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда Бельдиновдан ушбу ўзгариш хусусидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик.
- Биз мураббийлармиз. Умумий маънода айтишим мумкинки, жамоани шакллантириш, ғалаба қозониш учун етарли тайёрлаш асосий вазифамиз ҳисобланади. Қирғизистон футбол федерацияси томонидан белгилаб берилган барча вазифаларни бажаришга масъулмиз. Раҳбарият шундай қарорга келган экан, демак, биз буни маъқуллаймиз. Лисицин ҳақида гапирадиган бўлсам, қисқа вақт жамоани қабул қилиш ва керакли натижаларга эришиш жуда қийин иш. Лекин жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари йўлида барчамиз қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
“Андижон”нинг Ўзбекистон Кубоги финалига чиқишини кутганмиди?
Маълумки, “Андижон” клубининг Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олгани нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ўзгача қабул қилинди. Жумладан, қирғизистонликлар ҳам “Бургутлар”нинг ушбу парвозидан хурсанд бўлдилар. Бу борада Бельдинов қуйидагича фикр билдирди:
“Андижон”ни Ўзбекистон Кубоги финалига чиққани билан табриклайман. Ўйинни кўрдим. Пенальтилар серияси тепилди. Бунда жамоангиз ишончли ўйнади ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Финалда мухлис сифатида “Андижон”га омад тилайман. Ҳаммаси жамоани тайёргарлигига боғлиқ. “Андижон”ни яхши ва ҳужумкор жамоа эканлиги кўриниб турибди. Мураббийлар штаби ҳам жуда малакали. Ўйлайманки, “Андижон” ўз тарихида биринчи бор Кубокни қўлга киритади”.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди