Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдо Шомуродов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.
"Футболчиларим намойиш этган ўйиндан қониқдим ва муҳими биз ғалаба қозондик. Бундай "сюрприз" голларни ўтказиб юборишимиз яхши эмас, бундай голлар рақиб жамоага совға бўлади. Тўғри, биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, аммо дарҳол жавоб қайтара олдик. Айниқса, Шомуродов ўз голи билан жуда тез жавоб қайтарди. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этдик ва кейинги учрашувларни катта иштиёқ билан кутмоқдамиз" - дея фикр билдирди Сречко Катанец.
Элдор Шомуродов
"Биринчи навбатда асосий вазифамизни бажардик ва уч очкони қўлга киритдик. Кераксиз голларни ўтказиб юбордик, лекин ўйинга тез қайта олдик. Ҳали ўйинлар кўп ва хурсанд бўлишга ҳали эрта. Биринчи бўлимдан сўнг йигитлар гаплашиб олдик ва эътиборлироқ бўлишга келишиб олдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун максимал ҳаракат қиламиз" - дея жавоб берди Элдор Шомуродов бугунги учрашув ҳақидаги саволга.
- Кўп муҳокамаларга сабаб бўлган майдон ҳолати қандай экан?
- Майдон ҳолати жуда ёмон эмас экан. Биз бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйнаганмиз. Икки жамоа ҳам бугун бир хил майдонда ўйнади. Майдон кўпчилик айтганидек ёмон эмас эди.
- Бугунги учрашувда футболчилар бир-бирини яхши тушуна олмагандек ҳиссиёт уйғонди, айниқса биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ушбу ҳолат ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Менимча, биз эътиборлироқ бўла олмадик. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. Рақиб ўз уйида ўйнаётгани сабабли, кучли иштиёққа эга эди. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик ҳам, муҳими ўйинга қайта олдик ва якунда ғалаба қозондик.
Сречко Катанец
- Қирғизистон терма жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо жамоангиз тезда жавоб бера олди. Қирғизистон терма жамоасидан бундай курашувчан ўйин кутганмидингиз?
- Ўйин аввалида кераксиз хатоларга йўл қўйдик. Бунга нима сабаб бўлганини билмадим, балки майдон ҳолатидир ёки бошқа бир сабаб. Бугун рақибга кўп маротаба "совға" улашдик, кераксиз вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйдик. Бу босқичда хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Концентрацияни йўқотганимиз асосий муаммо бўлди. Эътиборли бўлмасак, ҳар қандай жамоа бизни жазолаб қўйиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Супергол урган Файзулллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди