11:20 / 16.09.2024
48

“Лион”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчи бўлди

“Лион”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчи бўлди
Футбол бўйича Франция чемпионатининг 4-тур учрашувида “Ланс” ўз майдонида “Лион” клубини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов якунда ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Сабаби айнан унинг меҳнатлари эвазига рақиблар “Ланс” дарвозасини ишғол қила олмади. Учрашувнинг биринчи бўлими 12-дақиқаси ҳамда иккинчи бўлимда мезбонлар дарвозаси ишғол этилди, аммо гол офсайд сабаб бекор қилинди.

Фото: Софасcоре
Софасcоре нашри ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини 7,8 баллга лойиқ кўрган.

Ушбу дурангдан сўнг “Ланс” жамоаси очколари сони 8 та етган ва улар чемпионатнинг 4-ўрнида бормоқда. “Лион” жамоаси ҳисобида 4 очко мавжуд. Улар мусобақанинг 12-ўрнини эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов кичик жароҳат сабаб КХДР ва Қирғистон жамоаларига қарши учрашувни ўтказиб юборганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Лион”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчи бўлди
ePN