Фото: “ЎФА”
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсларининг 2-тур учрашувлари давом этмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтаётган баҳсда Ўзбекистон Парагвай жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг биринчи бўлими шиддатли кечди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Парагвай жамоасининг 14-рақамли ўйинчиси ажойиб зарба йўллаб ҳисобни очди. Бир дақиқа ўтиб меҳмонларнинг 10-рақамли ўйинчиси Арналдо Биаз ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлим ўзбекистонликларнинг устунлигида бошланди. 24-дақиқада қарши ҳужумга ўтган парагвайликлар ҳисобдаги фарқни 3 тага етказди. Учинчи гол муаллифи — Франциско Мартинес. 26-дақиқада Хавиэр Салас Ўзбекистон дарвозасига 4-голни киритди.
35-дақиқада Ҳусниддин Нишонов Парагвай дарвозасини ишғол қилди. Афсуски бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлиб қолди.
Шу тариқа Ўзбекистон футзал терма жамоаси йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Футзал. ЖЧ-2024
"Ҳумо" арена
"А" гуруҳи, 2-тур
Ўзбекистон - Парагвай 1:4
Голлар: Хорхе Эспиноса 16 (0:1), Арнальдо Баес 17 (0:2), Франциско Мартинес 24 (0:3), Адольфо Салас 26 (0:4), Ҳусниддин Нишонов 36 (1:4).
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.
Парагвай: 12.Гиованни Гонсалес, 4.Эмерсон Мендес, 7.Адольфо Салас, 10.Арнальдо Баес, 11.Франциско Мартинес.
Захира: 1.Игор Инсфран, 2.Алан Рохас, 3.Дамьян Мареско, 5.Марсио Рамирес, 6.Лукас Суарес, 8.Педро Паскоттини, 9.Уго Мартинес, 13.Альдо Амарилья, 14.Хорхе Эспиноса.
Огоҳлантиришлар: Гиованни Гонсалев 14, Ҳусниддин Нишонов 22.
Фото: FIFA
Маълумот учун ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир жуфтлик — Нидерландия ва Коста Рика жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Ҳозирда мезбонлар ҳисобида 1 очко мавжуд. Ўзбекистон сўнгги турда Коста Рика жамоаси билан куч синашади. Учрашув 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. 3-турдаги ғалаба ҳам жамоани кейинги босқичга чиқишига хизмат қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади