"Валенсия" собиқ президенти Пако Роч Винисиус Жуниорнинг ўзини тутишини танқид қилди. У 2023 йил "Месталья"да содир бўлган воқеани эсга олди. Ўшанда "Валенсия" мухлислари Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиб, уни "маймун" дейишган ва баҳс 8 дақиқага тўхтаб қолганди.
"У "Месталья"даги панжарани ошиб тушиб, шундай деган: "Сен мени фоҳишани боласи дединг". Ўша куни ўғлим ва неварам билан стадионда эдим. Овозларга тушунмай, неварамга савол бердим: "Альфонсито, улар нима деб бақиришяпти?. У "Улар Винисиусни аҳмоқ дейишяпти" дея жавоб берди. Мухлислар Винисиусни маймун деб аташибди деб ўйлабман. Аммо йўқ. Кейин 40 ёшли ўғлимдан ҳам мухлислар нима деб бақираётганини сўрадим. У ҳам "аҳмоқ" дея жавоб берди.
Винисиус ишқибозларга яқин келиб, қандайдир ишоралар билан шундай деди: "Сиз иккинчи дивизионга учиб кетасиз". Кейин унинг қизил карточкасини бекор қилишди, бу нима деган гап? Кейин стадионнинг икки ёки уч трибунасини бир нечта ўйинга ёпиб қўйишди, уни эса кечириб юборишди.
Балки у яхши футболчидир, мен ҳам шу фикрдаман, аммо у... Инсон сифатида у бир уюм ахлат. Доим ҳакамларга эътироз билдиради. Мен 20 ёки 30 марта Жанубий Америкада бўлганман ва мен билан ҳеч қачон бунақаси бўлмаган. Жанубий Америкага бориб одамлар билан камтарона суҳбат қурганман" - деди Пако Роч. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...