date
views 61

Юрген Клопп давлат мукофоти билан тақдирланди

Юрген Клопп давлат мукофоти билан тақдирланди
“Ливерпуль” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун федерал ордени билан тақдирланди.

Bild хабарига кўра, ушбу мукофот 3 октябрь куни бўлиб ўтадиган байрам - Германия бирлиги куни муносабати билан топширилган.

Германиялик мураббий давлат мукофотини шахсан президент Франк-Вальтер Штайнмаернинг қўлидан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2008 йилдан 2015 йилгача "Боруссия"ни бошқарган. Ушбу давр мобайнида Дортмунд клуби икки марта Германия чемпионига айланди. 2015 йилдан 2024 йилгача эса Клопп "Ливерпуль" клуби бош мураббийи сифатида ишлади ва у клуби билан Чемпионлар лигаси ҳамда Англия Премьер-лигасида ғалаба қозонди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп давлат мукофоти билан тақдирланди