Фото: Dario Pignatelli / Reuters
Россия ҳукумати тергов изоляторларида (ТИЗО) сақланаётган 60 минг айбланувчининг қарийб 40 фоизини уруш ҳудудига жўнатиши мумкин, деб хабар берди «Важные истории» нашри 1 октябр, сешанба куни Россия Мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб.
Россия Давлат думаси 2024 йил сентябр ойи охирида синов босқичида Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Илгари бундай имконият фақат тергов остидаги ёки судланганлар учун мавжуд эди. Қонун ҳали кучга киргани йўқ, бироқ «махсус ҳарбий операция зонаси»да хизматга жалб қилиш билан шуғулланувчи ҳарбий хизматчиларга қанча судланувчи ҳарбий хизматга яроқлилигини ва уларнинг қанчаси шартнома имзолашни хоҳлаётганини таҳлил қилиш вазифаси юкланган, деди нашр суҳбатдоши.
Урушга 20 мингга яқин одам юборилиши мумкин
Россияда жиноий моддалар билан ишлаётган адвокатларнинг «Важные истории»га айтишича, ҳар бир тергов изоляторидан 100 га яқин айбланувчи урушга олиб кетилиши мумкин. Россия Федерациясида 210 та тергов ҳибсхонаси мавжудлиги ҳисобга олинса, 20 мингга яқин одам жангга жўнатилиши мумкин. Жами, Федерал жазони ижро этиш хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил бошида Россия тергов ҳибсхоналарида 106 минг киши бўлган.
Адвокат Дмитрий Захватов фаол ёллаш кампаниясини Россия расмийларининг сафарбарликнинг иккинчи тўлқинини эълон қилишни истамаслиги билан боғлайди. Шу билан бирга, ҳуқуқшуноснинг қайд этишича, қонун қабул қилингунга қадар ҳам тергов изоляторларида Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш истагида бўлганлар кам бўлмаган. Бош штабга яқин бўлган «Важные истории» манбаси айбланувчиларни урушга юбориш қарорини маҳбуслар оқимининг камайиши билан боғлайди. «Россияда енгил айбловлар билан қамалган контингентнинг муҳим қисми аллақачон элакдан ўтказилди, шунинг учун потенциал маҳбуслар билан ишлаш керак бўляпти», деди суҳбатдош. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...