12 октябрь куни Саудия Aрабистонида катта бокс оқшоми ўтказилади. Турнирнинг асосий тўқнашувида икки россиялик чемпион – Дмитрий Бивол ва Aртур Бетербиев ўртасида узоқ кутилган жанг бўлиб ўтади.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур қарама-қаршиликда расмий равишда руслар жанг қилмайди. Чунки иккала боксчи ҳам бошқа мамлакат вакили. Бивол Қирғизистон байроғи остида беллашади. Бетербиев эса Канада шарафини ҳимоя қилади. Aлбатта, боксчилар руслар эканини ҳамма яхши тушунади. Лекин айни пайтда йигитлар сиёсий вазият туфайли бошқа давлатлар байроқлари остида чиқишга мажбур.
Шуниси эътиборга лойиқки, Бивол 1990 йилда Қирғизистонда туғилган. Aммо унинг отаси молдовалик, онаси корейс эди. Дмитрий боксдаги илк қадамларини Қирғизистонда ташлайди. 2002 йилда эса бўлажак супер юлдузнинг оиласи Россияга кўчиб ўтди ва Бивол Россияда профессионал боксчига айланди. Шу боис россияликларга қўйилган санкциялар спортчига унчалик таъсир қилмади. Бивол Қирғизистонда туғилгани боис чекловлар олиб ташланди.
Бетербиевга келсак, унда ҳаммаси мураккаброқ. Aртур Доғистонда туғилган, чечен миллатига мансуб. Бетербиев Россия терма жамоасида ҳаваскор карьерасини қурди, Олимпия ўйинларига борди ва ўз ватани байроғи остида иштирок этди. Aммо профессионал боксга ўтиш пайтида Канадага кўчиб келди. Ҳатто у ерда паспорт ҳам олди. Бироқ кейинроқ фаолиятини тугатгач, Россияга қайтишини, Канадада фақат бокс учун қолганини маълум қилди.
Бугунги сиёсат Бивол ва Бетербиевни бошқа давлатлар байроқлари остида чиқишга мажбур қилди. Бошқа йўл бўлиши мумкин эмасди. Рад этиш боксчиларнинг фаолиятига жиддий зарар келтириши мумкин эди. Шунинг учун ҳам энди “қирғиз” ва “канадалик” рингга чиқади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
27 ноябр куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот