
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи доирасида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб боради.
Жамоалар расмий ўйинларда ўзаро 13 маротаба тўқнаш келган. 9 та баҳсда рақибларимиз қўли баланд келган бўлса, ҳамюртларимиз ҳисобида ҳозирча битта ғалаба бор. 3 та ўйинда эса жамоалар кучи тенг келган. Тўплар нисбати 14-5.
Бир неча машҳур сайтлар эртанги учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
Швециянинг "SportsMole" нашрининг ёзишича Ўзбекистон ва Эрон қарама-қаршилигида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучиши мумкин.
"FootballPredictions.Net" портали ҳам рақибларимиз ғалаба қозонишига ишонмоқда. Тахминий ҳисоб 1-0.
Яна бир спорт янгиликларини ёритиб борувчи "SportsDunia" нашри эртанги баҳсда форслар 2:0 ҳисобида зафар қучишини тахмин қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар