Фото: РИА
Бразилия президенти Лула да Сильва хорижда ўйнаётган футболчиларни терма жамоага чақирмасликни сўради.
“Чет элда ўйнаётганлар бу ердагилардан устун эмас. Бразилияда ҳам хорижда тўп сураётган футболчилардек яхши ўйинчилар бор”, деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда хориж жамоаларида “Гарринча ҳам, Ромарио ҳам йўқ, фақат ҳали юлдуз бўлиб улгурмаган бир гуруҳ ёш футболчилар бор”.
Давлат раҳбари яқинда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти билан учрашиб, жамоага фақат Бразилиядан футболчиларни чақиришни таклиф қилганини таъкидлади.
Аввалроқ Бразилия терма жамоаси Жанубий Америка зонасида футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш баҳсида Чилини 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Голларга миллий чемпионатда тўп сураётган Луис Энрике ва Игор Жезус муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Винисиус (“Реал Мадрид”), Родриго (“Реал Мадрид”), Милитао (“Реал Мадрид”), Неймар (“Ал-Ҳилол”), Алиссон Беккер (“Ливерпуль”), Рафинья (“Барселона” каби тажрибали футболчилар легионер сифатида Бразилиядан ташқарида ўйнамоқда. Агар президент таклифи инобатга олинадиган бўлса, бу футболчилар терма жамоага чақирилмаслиги мумкин
Бразилия президенти, Хориждаги легионерлар, Терма жамоага, Чақирмаслик, Лула да Сильва «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Илон Маск: Европа ўлмоқда!