Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган қолдирилган ўйин 12 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди. Унда Самарқанднинг “Динамо” клуби “Навбаҳор”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Саидазамат Мирсаидов тезкор гол киритди. Айнан шу гол ягоналигини сақлаб қолди ва меҳмонлар 3 очко билан Наманган қайтадиган бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Наманган клуби очколарини 29 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. Самарқанд клуби 7-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига
14-тур
12 октябрь, шанба
“Динамо” — “Навбаҳор” 0:1
Гол: 0:1 — Саидазамат Мирсаидов (7).
“Динамо”: Равшан Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Франсис Нарх, Маркос Кайк (Хислат Халилов, 46), Салим Мустафоев, Ратинио, Анвар Хожимирзаев, Санжар Шоаҳмедов (Ҳумоюнмирзо Иминов, 46), Фирдавс Абдураҳмонов (Баҳодир Насимов, 68), Душан Мийич, Майкон Дуглас (Воҳид Оқбўтаев, 89).
“Навбаҳор”: Санжар Қувватов, Азим Аҳмедов, Саидазамат Мирсаидов, Филип Иванович (Музаффар Мўминов, 27), Жамшид Болтабоев, Руслан Жиянов, Гиорги Никобадзе (Сияваш Ҳақназарий, 63), Йован Жокич, Достон Абдулҳаев (Тома Табатадзе, 72), Комил Тожиддинов, Аброр Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (37), Азим Аҳмедов (82), Сияваш Ҳақназарий (89). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия “Марказий Осиё” атамасини “Туркистон”га ўзгартиради
Исроил армияси: “Ҳизбуллоҳ” бир кунда Исроилга 360 та снаряд отди
Рус қўшинлари Донбассда илгариламоқда. Таҳлилчилар нима дейди?
Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
Украина Қуролли кучлари: фронтдаги вазият қийин, РФ тинимсиз ҳужум қилмоқда
АҚШнинг Флорида штатига кучли “Милтон” тўфони ва торнадо ёпирилди (видео)