Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Аргентинага қарши илк ўйин ҳақида гапирди.
"Бу сафар ўйинимиз олдидан бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бугунги ўйинда юқори прессинг қўлламоқчи эдик ва бу амалга ошди деб айта оламан. Бутун ўйин давомида рақиб майдонида босим уюштирдик ва натижада тўпни олиб қўйдик ҳам. Ўйин борасида йигитларга эътирозим йўқ.
Рақиб кучли, улар прессингдан қўрқмайди. Айнан шуни қўллаш орқали ўзимизни синаб олдик. Аммо, индивидуал тарафдан хатоларга йўқ қўйдик.
Месси ўйинни кўришгани келгани салбий таъсир қилди. Йигитларимиз уни яхши кўришади, унга таъриф бериб бўлмайди, шубҳасиз энг зўр ўйинчи. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бундай ўйинчи футбол тарихида яна бўладими ёки йўқ, буниси қоронғу. Аммо, футболчилар унинг кўз олдида Мессини "ёқиб олишди" ва унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Бу эса ўйинга жуда катта таъсир қилди. Шунчаки ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак, тамом.
Бу ердаги базани таърифлаш қийин. Бежизга улар жаҳоннинг энг яхши терма жамоаси эмас. Уларда шароит шунчаки супер даражада. Аммо, биз шу ҳолатимизда ҳам уларни ютишга кучимиз етади. Уларда миллион-миллионлик ўйинчилар бор, лекин ўртамизда катта фарқ кўрмаяпман", — деди Нишонов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бераётгани маълум қилинди
Ҳусанов Европани забт этди: Абдуқодир "Топ-5"нинг энг зўр ҳимоячилари рейтингида иккинчи ўринда...
Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди
Муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган 10 та энг муҳим индивидуал хусусиятлар...
Лавров: “Украинанинг тинчлик конференцияси бўйича режалари Россияни қизиқтирмайди”
Исроил Эронга қандай жавоб бериш борасида бир қарорга кела олмади
Украиналик асир: ҳеч ким аскарнинг ҳаёти ҳақида қайғурмайди, ҳеч кимга керак эмасмиз
Рус қўшинлари Донбассда илгариламоқда. Таҳлилчилар нима дейди?