Кеча Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралашидан ўрин олган БААга қарши баҳсда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур ғалабадан сўнг термамиз ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди ва ҳамюртларимиз "А" гуруҳида Эрон билан бир хил 10 очко тўплаган ҳолда, рақиблардан ўзиб кетган (Энг яқин таъқибчилар БАА ва Қатар ҳисобида 4 очко бор).
Форсларнинг "Varzesh.ze" нашри "оқ бўрилар" етакчиларидан бири бўлган, шунингдек, Эроннинг "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилувчи Жалолиддин Машарипов ҳақида илиқ фикрлар ёзди:
"Истиқлол" ярим ҳимоячиси бугун (кеча) оқшом Ўзбекистон терма жамоаси сафида порлади. Мазкур ғалабада Жалолиддиннинг таъсири яққол билинди. Гарчи у гол ура олмаган бўлса-да, кўплаб вазиятлар яратди. Биринчи таймдаги кам сонли хавфли ҳужумлардан бири ҳам айнан Машарипов томонидан яратилди. У тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасига кирмай зарба йўллади. Бироқ ушбу зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Ўзбекистоннинг хавфли ҳужумлари кўпайган иккинчи бўлимда футболчи ўзини кўрсатиш учун яна ҳам кўп имкониятларга эга бўлди. Жумладан, 58-дақиқада у тўпни эгаллаб олиб, Азизбек Турғунбоевга етказди. Азизбекнинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.
Беллашувнинг 68-дақиқасида Жалолиддин Машарипов чап қанотдан чиройли зарба йўллади. Бироқ Ҳолид Эйсанинг муштлари голга тўсқинлик қилди. Ҳужум иккинчи темп билан давом этаётган бир паллада "Истиқлол" футболчиси яна зарба бериш имкониятига эга бўлди, аммо бу сафаргиси у қадар хавфли чиқмади.
73-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Дастлаб тўп ёнида Машарипов келди. Аммо у тўпни Шукуровга қолдирди", - дейилади форс нашри томонидан тайёрланган мақолада.
Қайд этиш лозим, кечаги беллашувда Жалолиддин Машарипов 7.7 баллга лойиқ кўрилди. У узатмаларда 86 фоиз аниқлик (жами 56/65) намойиш этди. Шунингдек, Жалолиддин томонидан амалга оширилган 3 та "long ball" ўз нишонига аниқ борди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»