date
views 65

Ўзбекистонлик дзюдочилар жамоавий беллашувларда ҳам юқори натижа қайд этди

Ўзбекистонлик дзюдочилар жамоавий беллашувларда ҳам юқори натижа қайд этди
Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичигача етиб келишди. Якунда Францияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган қизларимиз олтин медалларга сазовор бўлди. Йигитларимиз эса Мўғулистонга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритди.

Шу тариқа, илк бор юртимизда ташкил этилган мазкур йўналишдаги дунё биринчилиги поёнига етди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик дзюдочилар жамоавий беллашувларда ҳам юқори натижа қайд этди